Украина рус тилида хизмат кўрсатишга тақиқ қўйди

Олам 2379
image

Бугун, 16 январдан Украинада "Украин тилининг давлат тили сифатида ишлатилишини таъминлаш тўғрисида"ги қонун нормаси кучга кирди. 

Ҳужжатга кўра, мамлакатда барча хизмат кўрсатиш соҳалари украин тилига ўтиши керак. 

Қайд этилишича, бу нафақат савдо соҳасига, балки бошқа хизмат кўрсатувчи провайдерларга ҳам тегишли. 

Таъкидланишича, хизмат кўрсатиш учун бошқа тилга фақат мижознинг илтимосига биноан ўтиш мумкин бўлади. 

Хабарга кўра, янгилик шуни кўрсатадики, энди Украинада рус тилида хизмат кўрсатилса, бу ҳақда шикоят қилиш мумкин. Бундан ташқари, янги нормани бузганлик учун жарималар кўзда тутилган.

Аввалроқ, Қирғизистонда ўтказилган президентлик сайловида ғолиб чиққан Садир Жапаров мамлакатда рус тили ўзининг расмий мақомини сақлаб қолиши ҳақида маълум қилганди. 

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 71
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×