Украина Россиянинг товушдан 10 баравар тезроқ учадиган гипертовушли ракетасини уриб туширгани айтилмоқда

Олам

image

Украина Ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондони Николай Олешчукнинг маълумот беришича, мамлакатга АҚШ томонидан берилган Patriot ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими Россиянинг товуш тезлигидан 10 баравар кучлироқ бўлган гипертовушли ракетаси —  “Кинжал”ни илк бор уриб туширишга муваффақ бўлган. Бу ҳақда “The Washington Post” хабар берди. 

Олешчукка кўра, ракета ҳафта бошида Киевга қилинган ҳаво ҳужуми давомида уриб туширилган. 

“Ҳа, биз ноёб “Кинжал”ни уриб туширдик”, деб ёзади у. 

Маълумотларга кўра, ракета МиГ-31К  ҳарбий самолётидан учирилган бўлиши мумкин. 

Маълумот учун, Patriot ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими 68 километргача радиусдаги ҳудудни ҳимоя қилиши, 50 тагача нишонни кузатиши ва улардан бештасини бир вақтнинг ўзида уриб тушириши мумкин. Юқори аниқликка эга мудофаа тизими самолётлар, қанотли ракеталар, каттароқ дронлар ва қисқа масофали баллистик ракеталарга қарши жуда фойдали ҳисобланади. Бироқ пастлаб учувчи жисмлар ва кичик дронларга қарши қўллаш кўзланган натижани бермайди. Амалдаги версия мудофаа тизми ракетаси 2 километргача баландликка учиши ва 160 километр узоқликдаги нишонни йўқ қилиши мумкин.

Тизимни ишга тушириш учун 90 кишилик шахсий таркиб талаб этилади.

Мудофаа тизимининг умумий нархи ҳозирда тахминан 14 миллион долларга баҳоланади.

Беш йил аввал Россия томонидан ишлаб чиқилган “Кинжал” ракетаси соатига 12 минг 231 километр тезликда ҳаракатланиш ва 2 минг километр масофага учиш қувватига эга. 

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг декабрь ойида АҚШ томонидан Украина учун 1,85 миллиард долларлик ёрдам пакети тақдим этилганди. Унинг таркибида Patriot тизимлари ҳам бор эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Украина гипертовушли ракета

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг