Украина Россиянинг энг йирик нефт заводларидан бирига зарба берди (видео)
Олам
−
18:48 3188 1 дақиқа
Бугун, 6 июль куни Украина Россиянинг энг йирик нефтни қайта ишлаш заводларидан бири Омскка зарба берди. Бу ҳақда “Meduza” хабар берди.
Россия Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши ҳузуридаги Дезинформацияга қарши курашиш маркази раҳбари Андрей Коваленко эса буни тасдиқлаган. Коваленко Омск нефтни қайта ишлаш заводи Россиянинг энг йирик нефтни қайта ишлаш корхоналаридан бири эканини қайд этган.
“Россиянинг асосий нефтни қайта ишлаш заводларидан бири ва Украинадан узоқда жойлашган Омск нефтни қайта ишлаш заводига зарба берилди. У фаолиятини тўхтатади”, дейди Коваленко.
Омск вилояти губернатори Виталий Хоценко 6 июль куни ҳудудда учувчисиз учиш аппаратлари хавфи эълон қилинганини билдириб, кейинчалик вилоят осмонида “душман”нинг учувчисиз учиш аппаратлари уриб туширилганини маълум қилган. Унинг сўзларига кўра, айрим дронлар Омскнинг шимолий саноат ҳудудигача етиб борган.
Орадан кўп ўтмай Украина Қуролли кучлари Бош штаби ҳам Омск нефтни қайта ишлаш заводига зарба берилганини тасдиқлаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Украина пойтахти Киевга ракета ва дронлар билан навбатдаги йирик ҳужумни амалга оширгани ҳақида хабар берилган эди. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳужум оқибатида камида 7 киши ҳалок бўлган, яна 24 киши турли даражадаги тан жароҳатлари олган.
Live
Барчаси