Украина Россия Херсонни жангсиз топшираётганини кўрмаяпти – Подоляк

Олам

image

Украина Президенти девони раҳбарининг маслаҳатчиси Михаил Подоляк Россия қўшинларининг Херсондан чекиниши ҳақида гапиришга ҳали эрта эканлигини айтди.

“Украина Россия Херсонни жангсиз тарк этаётганининг аломатларини кўрмаяпти. Гап ва амални ажрата олиш муҳим. Херсон узра Украина байроғи ҳилпираб турмагунича, рус қўшинларини олиб чиқиб кетиш ҳақида гапиришдан маъно йўқ. Украина эса Россиянинг баёнотларини энди инобатга олмайди”, деб ёзди у Twitter’да.

Украина Президенти девони раҳбари маслаҳатчисининг қўшимча қилишича, бир гуруҳ рус қўшинлари ҳамон шаҳарда, Россия эса қўшимча захираларни шакллантиришда давом этмоқда.

“Украина ҳудудларни разведка маълумотлари асосида озод қилмоқда, уюштирилган телевизион баёнотларга қараб эмас”, дейди Подоляк.

Ўз навбатида, Украина Президенти девонининг раҳбари Андрей Ермак Telegram’да шундай пост қолдирди:

“Баъзи одамлар ўзларини жуда айёр деб ўйлашяпти... Лекин биз бир қадам олдиндамиз”.

Николаев вилояти раҳбари Виталий Ким эса руслар бир нарса деса, аксини қилишини таъкидлади.

Октябрь ойининг иккинчи ярмида Украинадаги Россия қўшинлари гуруҳи қўмондони Сергей Суровикин Россия давлат матбуотига Херсон йўналишида “қийин вазият” юзага келганини айтди ва келажакда “қийин қарорлар” қабул қилиниши мумкинлигини тан олди.

9 ноябрь куни Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгуга берган ҳисоботида Суровикин Днепрнинг ўнг қирғоғини ҳимоя қилишга уринишларни “умидсиз” деб ҳисоблашини айтди. Шойгу унинг фикрига қўшилди ва қўшинларни дарёнинг чап қирғоғига ўтказишни буюрди, бу Херсон топширилигини англатади.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

488

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг