Украина Россия билан сулҳнинг 4 та вариантини кўриб чиқмоқда
Олам
−
13:15 233 2 дақиқа
Украина Ташқи ишлар вазири Андрей Сибига Россия билан ўт очишни тўхтатишнинг тўрт варианти мавжудлигини айтди. Бу ҳақда у кеча, 1 октябрь куни Киевда журналистлар билан суҳбатида сўз очди. https://www.gazeta.ru/politics/news/2026/10/02/29437819.shtml
Қайд этилишича, Украина Россия билан ўт очишни тўхтатиш бўйича Ҳиндистон, Туркия, Миср ва АҚШдан тўртта таклиф олган.
Сибигага кўра, энг кенг қамровли таклиф Ҳиндистон томонидан билдирилган. У энергетика объектлари ва Қора денгизда бир вақтнинг ўзида сулҳ ўрнатишни назарда тутади.
“Биз энергетика ва Қора денгиз бўйича сулҳга тайёрмиз, бироқ бу икки йўналиш биргаликда бўлиши керак. Бу барча энергетика объектларига, жумладан, порт инфратузилмасига зарбаларни тўлиқ тўхтатишни англатади”, деган Украина ТИВ раҳбари.
Унинг айтишича, Туркия ва Миср ҳам Қора денгизда сулҳ ўрнатиш бўйича таклиф берган. Бу ташаббуслар Украинадан дон экспортини қайта тиклаш ва денгиз орқали озиқ-овқат етказиб бериш хавфсизлигини таъминлашга қаратилган.
Вазирга кўра, Миср учун бу масала алоҳида аҳамиятга эга. Мамлакат Украина ва Россиядан келадиган дон таъминотига сезиларли даражада боғлиқ. Шу сабабли, Қора денгиздаги хавфсиз савдо йўлларини тиклаш Миср учун муҳим ҳисобланади.
Тўртинчи таклиф АҚШ томонидан билдирилган. Вашингтон Россия ва Украина энергетика объектларига зарбаларни тўхтатиш бўйича келишувга эришишини таклиф қилмоқда. Бу масала АҚШ Президенти Дональд Трамп ва Украина Президенти Владимир Зеленский учрашувида ҳам муҳокама қилинган.
Сибига Украинанинг сулҳнинг турли шаклларини кўриб чиқишга тайёрлигини айтган. Жумладан, Киев фронт чизиғи бўйлаб шартсиз ўт очишни тўхтатиш вариантини ҳам муҳокама қилишга тайёр.
Унинг фикрича, Россия ва Украина Президентлари Владимир Зеленский ҳамда Владимир Путиннинг учрашуви сулҳ бўйича келишувга эришиш имконини бериши мумкин.
Шу билан бирга, Россия Президенти Владимир Путин 1 октябрь куни Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш бўйича айрим таклифларни танқид қилган. Хусусан, у Россия нефтини қайта ишлаш заводлари ва Украина кемаларига зарбаларни ўзаро тўхтатиш ғоясини “маъносиз” деб атаган. Путин бундай масалаларни фақат томонларнинг ўзаро манфаатларини ҳисобга олган ҳолда муҳокама қилиш мумкинлигини билдирган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Владимир Путин Украинадаги урушни тугатиш бўйича барча таклифлар ҳали ҳам муҳокама учун очиқ эканини, бироқ Москва ўз манфаатларини ҳисобга олиши кераклигини билдирганди.
Live
БарчасиТўқаев Путинни атоқли давлат арбоби деб атади
29 Сентябрь