Украина Россия баллистик ракетасига қарши туриш учун АҚШдан ёрдам олмоқчи
Олам
−
09:19
2470Украина АҚШ билан қитъалараро ракеталарни уриб туширишга қодир қурол-яроғ билан таъминлашни муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда “Укинформ” хабар берди.
“Украинада қитъалараро ракеталарни уриш учун маблағ йўқ, аммо америкаликларда улар бор. Украина бундай қуролларни топшириш учун АҚШга мурожаат қилади”, дейилади хабарда.
Нашрга кўра, Россиянинг Днепрга баллистик ракета ёрдамида сўнгги зарбаси ОАВ томонидан “намойишкорона ҳаракат” деб номланган. Бундай ҳужумнинг асосий мақсади қўрқитиш ва Москванинг қатъиятини намойиш этишдир.
Маълумот учун, АҚШнинг Aegis ракеталарга қарши мудофаа тизими қисқа ва ўрта масофали баллистик ракеталардан ҳимоя қилиш учун мўлжалланган.
Эслатиб ўтамиз, Россия 21 ноябрь тонгида Украинанинг Днепрдаги саноат корхонаси, ногиронлар учун реабилитация маркази, шахсий уйлар ва бошқа бир қанча объектларига қитъалараро баллистик, аэробаллистик ва қанотли ракеталар билан ҳужум қилганди. Шу куни кечқурун Россия Президенти Владимир Путин телевизион мурожаатида ўрта масофали “Орешник” ракетасини Украинадаги объектга қарата учирганини эълон қилиб, қитъалараро баллистик ракетадан фойдаланганини рад этди.
Муҳаммад Ҳодиев