Украина Президенти бутун дунё нимани истаётганини айтди
Жамият
−
25 Январь 2020
8363Украина Президенти Владимир Зеленский Донбассда уруш тўхтатишини нафақат Россия ва Европа Иттифоқи, балки бутун дунё исташини айтиб ўтди. Бу ҳақда у Исроилнинг “9 канал”ига берган интервьюсида айтиб ўтган.
Унинг сўзларига кўра, бутун дунё одамлари Донбассда қачон уруш олови тўхтаишини кутмоқда.
“Чунки агар вазият шундайлигича қолиб кетса, бундай тарихдан чиқиб кетишнинг иложи қолмайди. Кўз ёшлар, ғазаб ва нафрат давом этаверади”, деб қўшимча қилган Президент.
Маълумот ўрнида, 2019 йилнинг 9 декабрь куни Францияда Зеленский, Россия Президенти Владимир Путин, Франция раҳбари Эмманюэль Макрон ва Германия канцлери Ангела Меркель иштирокида “нормандча формат”да йиғилиш бўлиб ўтган эди.
Сарвар Анвар ўғли
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь