Украина Nestle’ни “уруш ҳомийлари” рўйхатига киритди

Олам

image

Украинадаги Коррупциянинг олдини олиш миллий агентлиги дунёдаги энг йирик озиқ-овқат компанияларидан бири Nestle’ни Россияда бизнесни давом эттиргани учун "уруш ҳомийлари" рўйхатига қўшди. Бу ҳақда агентлик ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида маълум қилди.

“Коррупциянинг олдини олиш миллий агентлиги Швейцариянинг Nestle корпорациясини Россияда фаолиятини давом эттираётгани, товарлар етказиб бериш ва Россия ишлаб чиқариш базасини кенгайтириши сабабли урушнинг халқаро ҳомийлари рўйхатига қўшди. Компания бутун дунё бўйлаб 2000 дан ортиқ, жумладан, KitKat, Nescafe, Nesquik, Nestea ва бошқа брендларга эга,”, дейилади хабарда.

Агентликнинг таъкидлашича, компаниянинг Россия Федерациясига экспорт ва импортни тўхтатиб туриш ҳақидаги баёнотларига қарамай, мамлакатдаги дўконлари жавонлари "Nestle маҳсулотлари билан тўлиб-тошган".

Маълумот учун, Украинанинг ушбу агентлиги шу пайтгача Raiffeisen Bank, Procter & Gamble, Leroy Merlin, Comnav Technology, Liberian International Ship & Corporate Registry, Auchan, Bacardi, Aliexpress онлайн савдо платформасига эгалик қилувчи Alibaba, Mars ва PepsiCo корпорациялари, шунингдек, Filipp Morris ва Japan Tobacco каби тамаки компанияларини “қора рўйхати”га киритган.


Мақола муаллифи

Теглар

Украина Nestle

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг