Украина НАТОга қўшилиши учун унинг стандартларига жавоб бериши керак – Оқ уй

Олам

image

Украина ислоҳотларни амалга ошириши ва НАТОга қабул қилинишидан олдин бошқа давлатлар каби альянс стандартларига жавоб бериши керак. Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби Карин Жан-Пьер маълум қилди.

“АҚШ Президенти Жо Байден яна бир бор таъкидлади: Украина альянсга қўшилишидан олдин НАТОнинг бошқа ҳар қандай давлати каби стандартларга жавоб бериши учун ислоҳотлар ўтказиши керак. Унинг фикрича, Украина бунга эриша олади”, дейди Карин Жан-Пьер.

Унинг сўзларига кўра, НАТОга аъзо бўлиш бўйича ҳар қандай қарор 31 иттифоқчи ва интилувчи давлат томонидан қабул қилинади.

“Биз НАТОнинг очиқ эшиклар сиёсатига содиқмиз. Украина ҳақида гап кетганда, биз НАТОдаги иттифоқчиларимиз ва Украина билан биргаликда Киевнинг НАТОга аъзо бўлиш интилишларини қандай қўллаб-қувватлашимиз мумкинлигини муҳокама қилдик, аммо мен тафсилотларга тўхталмайман ва махфий музокаралар ҳақида гапирмайман”, дейди матбуот котиби.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Зеленский ҳаммаси Байденга боғлиқлигини айтиб, Украинани НАТОга таклиф қилишга чақирганди.


Мақола муаллифи

Теглар

НАТО Украина Оқ уй

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг