Украина НАТО ва Европа Иттифоқига аъзо бўлиши керак – Зеленский

Олам 2460
image

Украина Европа Иттифоқи ва НАТО аъзоси бўлиши керак. Бу ҳақда Украина Президенти Владимир Зеленский Киевда Литва Ташқи ишлар вазири Габриэлюс Ландсбергис билан учрашувда айтиб ўтди.

“Украина Европа Иттифоқининг аъзоси бўлиши керак. Шунингдек, Украинанинг НАТОга киришини қўллаб-қувватлаётганингиз учун ташаккур”, дейди Зеленский Литва Ташқи ишлар вазирига.

Зеленскийнинг қўшимча қилишича, кенгайтирилган имкониятларга эга бўлган НАТО шериги мақомини олганидан сўнг, Украина Альянсга аъзо бўлиш бўйича ҳаракатлар режасига эга бўлишни кутмоқда.

“Келажакда биз ўзимизни НАТО аъзоси сифатида кўрмоқдамиз”, дейди Зеленский.

Президент Зеленский Россиянинг “Шимолий Оқим 2” газ қувури лойиҳасига қаршилик кўрсатишда уни қўллаб-қувватлагани учун Литвага миннатдорлик билдирган.

Зеленский Қрим платформаси саммити ва август ойида Украина мустақиллигининг 30 йиллигини нишонлаш маросимида Литва Президенти Гитанаса Науседининг шахсан иштирок этишига умид билдирган.

Фаррухжон Муродқулов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 85
Рейтинг: 2.9
t
×