Украина Курскни босиб олмоқчи эмас – ТИВ
Олам
−
13 Август
9431Украина армияси Курск вилояти ҳудудини босиб олишни режалаштирмаяпти, украиналикларни ҳимоя қилиш учун минтақага бостириб кириш керак. Бу ҳақда Украина Ташқи ишлар вазирлиги вакили Георгий Тихи маълум қилди.
“Россия Федерациясидан фарқли ўлароқ, Украина бошқа бировникига муҳтож эмас. Украина Курск вилоятидаги ҳудудни эгаллашдан манфаатдор эмас, биз ўз халқимиз ҳаётини ҳимоя қилмоқчимиз”, дейди Тихи.
Унга кўра, Россия Украинанинг Суми вилоятига Курск вилоятидан ўт очган ва ёз бошидан буён минтақада 2 мингдан ортиқ зарба берилган. Тихининг қўшимча қилишича, Украина армиясида Россия ракеталари ва ҳаво бомбаларидан ҳимояланиш учун зарур қуроллар йўқ.
"Шунинг учун, хусусан, Украина Қуролли кучлари ёрдамида ушбу чегара ҳудудларини Украинага зарба бераётган Россия ҳарбий контингентларидан озод қилиш мақсади бор", дея аниқлик киритди Тихи.
Унинг тушунтиришича, Курск вилоятидаги операция Россия қўшинларининг Донбассдаги ҳужумини ва логистикани мураккаблаштиради.
Маълумот учун, Украина Қуролли кучлари Россия билан давлат чегарасини бузиб ўтиб, 6 август куни эрталаб Курск вилоятида юришни бошлади. Украина Қуролли кучлари бош қўмондони Александр Сирскийнинг сўзларига кўра, 12 август ҳолатига кўра, Украина армияси Россия ҳудудининг 1000 км² га яқинини назорат остига олган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь