Украина хавфсизлик хизмати Рамзан Қодировни қидирувга берди
Олам
−
17 Ноябрь 2022
8279Украина хавфсизлик хизмати Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировни қидирувга берди. Буни хавфсизлик хизмати маълумотлар базаси тасдиқлайди.
У Украина Жиноят кодексига кўра, 10 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилишни назарда тутувчи "Агрессив уруш ёки тажовузкор ҳарбий амалиётлар" каби иккита моддада айбланмоқда.
Бир ой олдин хизмат Россиянинг бошқа юқори даражадаги фуқаролик ва ҳарбий амалдорларини қидирувга берган эди. Рўйхатга 700 га яқин киши киритилган, жумладан, “махсус ҳарбий операция” ҳудудидаги қўшинлар қўшма гуруҳи қўмондони Сергей Суровикин, Россия Федерацияси Ташқи разведка хизмати директори Сергей Наришкин, Мудофаа вазирлиги расмий вакили Игорь Конашенков, Россия Федерацияси Федерация Кенгаши спикери Валентина Матвиенко ва бошқалар.
Жорий йилнинг август ойида Украина хавфсизлик хизмати Рамзан Қодиров ва унинг ёрдамчилари “ҳарбий жиноятлар”да айбланганини маълум қилганди. Украина хавфсизлик хизмати маълумотларига Қодиров, унинг собиқ ёрдамчиси, Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбарининг маслаҳатчиси Даниил Мартинов ва Украинадаги “махсус операция”да иштирок этган "Жанубий" 249-алоҳида моторли батальонининг тактик гуруҳи командири Ҳусайн Межидов иштирок этган ҳарбий жиноятларга оид сўзсиз далиллар тўпланган.
Украина хавфсизлик хизмати 2022 йилнинг февраль-март ойларида Қодиров ушбу бўлинмаларнинг алоҳида ҳарбий амалиётларини ишлаб чиқиш ва режалаштиришга раҳбарлик қилганини айтди.
LiveБарчаси