Украина карантин чораларини нега юмшатмоқчи?
Олам
−
31 Март 2020
6581Украина Бош вазири Денис Шмигалнинг айтишича, ҳукумат мамлакат иқтисодиётини сақлаб қолиш учун карантин чораларини юмшатиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Таъкидланишича, ҳозирги чоралар мамлакат иқтисодиётига катта зарба бериши мумкин.
Бош вазирнинг сўзларига кўра, мамлакат фуқароларининг аксарияти уч ой давомида уйда қолиши мумкин эмас. Украиналиклар иқтисодиётни юргазиш учун пул ишлашлари керак.
"Украина – аҳолиси олти ой ишламай диванда телевизор томоша қилиш имкониятига эга бўлган бой мамлакат эмас", дейди Шмигаль.
Вазирнинг айтишича, карантинни юмшатиш тўғрисидаги қарор Украинада коронавирус тарқалиш динамикасини кузатиш натижасига қараб қабул қилинади. Ҳозирча, режада фақат энг муҳим иқтисодий секторларда ишни қайта йўлга қўйиш турибди.
Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигининг сўнгги маълумотларига кўра, Украинада 549 киши коронавирус билан касалланган. Уларнинг 13 нафари вафот этди, 8 нафари соғайди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь