Украина Қримни Россия таркибида кўрсатгани учун FIFA’дан узр сўрашни талаб қилди

Спорт

image

Украина Ташқи ишлар вазирлиги спикери Георгий Тихий ва Украина футбол ассоциацияси Қрим Россиянинг бир қисми сифатида кўрсатилган харита туфайли Халқаро футбол федерациясидан (FIFA) узр сўрашни талаб қилди. Бу ҳақда Тихий ўзининг Х саҳифасида пост жойлади.

“Яхшимисиз, FIFA? Кечаги эфирда халқаро чегараларни ўзгартириш орқали сиз нафақат халқаро ҳуқуқни буздингиз, балки Россиянинг Украинага қарши ташвиқотини, ҳарбий жиноятларини ва тажовузкорлигини қўллаб-қувватладингиз. Биз сиз учун харитани тузатдик ва омма олдида кечирим сўрашингизни кутамиз”, деб ёзган Тихий. 

Шунингдек, Украина футбол ассоциацияси ҳам FIFA билан боғланган. FIFA Бош котиби Маттиас Графстрём ва Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (UEFA) Бош котиби Теодор Теодоридисга йўлланган мактубда бундай харита “мутлақо қабул қилиб бўлмайдиган” ва “FIFA ва UEFA’нинг бир-бирига мос келмайдиган позицияси” экани қайд этилган.

Маълумот учун, 13 декабрь куни футбол бўйича 2026-йилги жаҳон чемпионатига Европа қитъаси саралаш босқичи қуръа ташлаш маросими трансляцияси чоғида турнирда йўллари кесишмайдиган давлатларни кўрсатувчи харита намойиш этилган. Унда Қрим Россия таркибида кўосатилган.

Қура ташлаш маросимида Украина терма жамоаси “Д” гуруҳидан жой олган. Россиянинг эса 2022 йилнинг февраль ойидан бошлаб UEFA ва FIFA турнирларида иштироки этиши тўхтатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Украина FIFA

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг