Украина Қрим ва Севастополни ҳарбий йўл билан қайтариш истагидан воз кечади – Кремль
Олам
−
29 Март 2022 7421 2 дақиқа
Россия Украинадан Қрим ва Севастополни ҳарбий йўл билан қайтариш истагидан воз кечишни таклиф қилувчи ёзма таклифлар олди. Бу ҳақда бугун, 29 март куни Москва ва Киев делегацияларининг Истанбулдаги учрашуви якунлари бўйича Россия делегацияси раҳбари, Президент ёрдамчиси Владимир Мединский журналистларга маълум қилди.
“Бу хавфсизлик кафолатлари Қрим ва Севастопол ҳудудига тааллуқли эмас, яъни Украина Қримни, Севастополни ҳарбий йўл билан қайтариш истагидан воз кечади ва бу фақат музокаралар йўли билан мумкинлигини эълон қилади. Албатта, бу бизнинг позициямизга ҳеч қандай мос келмайди, лекин Украина ўз ёндашувини шакллантирди”, дейди Мединский.
Унинг қўшимча қилишича, Украина таклифлари Донбасснинг “айрим ҳудудлари”га ҳам тааллуқли эмас.
“Бу алоҳида ҳудудлар нима, уларнинг майдони нима, Украина алоҳида шакллантиради. Россия буни қандай тушунса, шундай шакллантиради”, дейди у.
Қайд этилишича, Киев таклифлари Украинани халқаро ҳуқуқий кафолатлар остида доимий бетараф давлат деб эълон қилишни назарда тутади. Улар давлат хавфсизлигининг кафиллари бўлган мамлакатлар рўйхатини тақдм этади.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 29 март куни Туркиянинг Истанбул шаҳридаги Долмабахче саройида Россия-Украина делегацияларининг навбатдаги музокаралари бўлиб ўтди. Унда Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ҳам иштирок этди. Шуниси аҳамиятлики, ушбу учрашув 7 март куни Брестда ўтказилган музокаралардан кейинги илк юзма-юз мулоқотдир.
Музокараларда Россия делегацияси раҳбари сифатида иштрок этган Россия Федерацияси Президенти ёрдамчиси Владимир Мединский кўра, Украина томони Москванинг нейтрал бўлиш, ядровий мамлакатга айланмаслик, бошқа мамлакатларнинг ҳарбий базаларини киритмаслик ва қўшилмаслик бўйича талабини бажариш юзасидан ёзма ҳужжат тақдим этган.
Live
Барчаси