Украина Қрим кўпригини бузишга алоқадорлигини тан олди

Олам

image

Украина Мудофаа вазири ўринбосари Анна Маляр Қрим кўпригининг портлатилиши ортида Киев турганини айтди. Бу ҳақда у ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.

"Россияликларнинг логистикасини бузиш мақсадида Қрим кўпригига биринчи зарба берилганига 273 кун бўлди", деб ёзган вазир ўринбосари.

Қрим кўприги 2022 йилнинг 8 октябрь куни портлатилганди. Портлаш оқибатида ҳеч ким ҳалок бўлмаган. Кўприкда автомобиллар ҳаракати 2023 йил февраль ойида тўлиқ тикланган.

Россия Федерацияси Тергов қўмитаси террорчилик ҳаракати бўйича жиноий иш юзасидан тергов олиб бормоқда. Россия бу ишда Украинани айблаганди.

Ўша вақтда Украина бу фалокатга алоқадорлигини тан олмаганди.

Бундан ташқари, жорий йилнинг 3 июль куни Россия “Вагнер” жангчилари қиймати қарийб 4 миллиард долларлик Қрим кўпригига ҳужум уюштиришни режалаштираётганидан хавотир билдирганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Украина Қрим кўприги Анна Маляр

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг