Украина иқтисодиёти 2022 йилда қанчага қисқаргани айтилди

Олам

image

Украина мустақилликка эришганидан буён ўз тарихидаги энг катта иқтисодий йўқотишга 2022 йилда дуч келди. Бу ҳақда мамлакат иқтисодиёт вазирлигига таяниб, CNN нашри кеча, 5 январь куни хабар берди.

Қайд этилишича, мутахассислар Россия босқинидан кўп ўтмай, Украина иқтисодиётига етадиган зарар миқдори камида 40-50 фоизни ташкил этишини тахмин қилган. Лекин бу кўрсаткич 30,4 фоиздан ошмаган.

Украина иқтисодиёт вазири Юлия Свириденко мамлакат ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) ҳажмини тахмин қилинганидан яхшироқ ҳолатда сақлаб қолинишининг асосий омилларини санаб ўтган.

“Украина Қуролли Кучларининг жанг майдонидаги муваффақияти, ҳукумат ва тадбиркорларнинг мувофиқлаштирилган равишда иш кўриши, аҳолининг кўтаринки руҳияти, шикастланган ва вайрон қилинган муҳим инфраструктура объектларининг тезликда қайта тикланиши, қолаверса, халқаро ҳамкорларнинг тизимли молиявий ёрдами бизга иқтисодий жабҳани сақлаб қолиш ва ғалаба сари интилишга имкон берди”, деган у.

Вазирга кўра, 2022 йилнинг декабрь ойида Россиянинг ракета зарбалари ишбилармонлик кайфияти ва фаоллигига босим ўтказишда давом этган.

Жаҳон банки маълумотларига кўра, урушдан аввалги 2021 йилда Украина иқтисодиёти 3,4 фоизга ўсган.

Аввалроқ, финляндиялик мутахассис Россия ва Украина ЯИМ кўрсаткичи қанча пасайганини таққослаб, бу Украинада 40 фоизга, Россияда эса 4 фоизга камайганини қайд этган эди.

Эслатиб ўтамиз, Украина бош вазири Денис Шмигал Россиянинг Украинага қарши бошлаган кенг кўламли уруши натижасидаги йўқотишлар миқдорини 700 миллиард доллардан ошганини маълум қилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

иқтисодиёт Украина ЯИМ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made