Украина дрони Курскдаги маъмурий бинога ҳужум қилди
Олам
−
24 Сентябрь 2023 7806 1 дақиқа
Украина Қуролли кучларининг учувчисиз учиш аппарати Курскдаги маъмурий бинога ҳужум қилди. Бу ҳақда Украинанинг “Liga net” нашри Бош разведка бошқармасидаги манбага таяниб хабар берди.
Россиянинг Курск вилояти губернатори Роман Старовойт ўзининг Telegram-каналида Украина учувчисиз учоғи шаҳардаги маъмурий бинога ҳужум қилганини маълум қилган. Маҳаллий аҳоли ҳам Курскда қатор портлашлар содир бўлганини билдирган.
Старовойтнинг қўшимча қилишича, тезкор хизматлар воқеа жойига етиб борган.
"Россия расмийларининг хабар беришича, ҳужум гўёки томга озгина зарар этказган. Аммо бу ундай эмаслиги аниқ”, дейилади “РБК-Украина” интернет-нашри тарқатган маълумотда.
Украинанинг разведка хизмати ҳали Курскдаги ҳужумни расман тасдиқлаганича йўқ.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь