Украина бу урушда ғалаба қозона олмайди – Орбан
Олам
−
24 Май 2023
12891Венгрия Бош вазири Виктор Орбан Украинанинг Россия агрессиясини қайтаришга қаратилган саъй-ҳаракатлари муваффақиятсизликка учрашига ва Ғарбнинг кейинги ёрдами кўпроқ қурбонларга олиб келишига ишончи комил. Бу ҳақда у “Bloomberg” агентлигига берган интервьюсида айтиб ўтди.
“Россия Украинага бостириб кирди, лекин гап ким кимга бостириб кирганида эмас, эртага нима бўлишида. Борган сари кўпроқ одамлар ўлади ва бу иккала томон учун ҳам ғалаба қозониш имконияти эмас. Ҳиссий жиҳатдан бу фожиали, бутун қалбимиз украиналиклар билан. Лекин мен ҳаётни сақлаб қолиши керак бўлган сиёсатчи сифатида гапираман: бу урушда ғалаба қозониш имконияти йўқ”, дейди Орбан.
Бу сўзлар Орбаннинг Европа Иттифоқидан Украинага 500 миллион евро миқдоридаги молиявий ёрдам траншини блоклаш ҳақидаги қарори контекстида айтилган.
Шунингдек, Орбан зудлик билан ўт очишни тўхтатишга чақирганини яна бир бор таъкидлаган. Бу Украинада ва Киевнинг ҳамкорлари орасида таслим бўлишга чақириш билан баробар кўрилади.
Орбаннинг сўзларига кўра, Москва Вашингтон билан тўғридан-тўғри келишув тузгандагина ҳарбий ҳаракатлар тўхташи мумкин.
LiveБарчаси