Украина Бош вазири истеъфо берди
Олам
−
17 Январь 2020
6978Украина Бош вазири Алексей Гончарук истеъфога чиқиши ҳақида ариза ёзиб уни мамлакат Президент Владимир Зеленскийга топширди.
"Президентга ҳурмат ва ишончимизга шубҳа қолдирмаслик учун мен истеъфога чиқиш ҳақида ариза ёздим ва Президентга топширдим", деган Гончарук.
Зеленский офисида ариза қабул қилингани ва кўриб чиқилиши маълум қилинди.
Алексей Гончарук 2019 йилнинг 29 августидан бери мамлакат Бош вазири вазифасини бажараётганди. Унгача Гончарук Президент офиси раҳбари ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Гончарукнинг истеъфога чиқиш сабаби ҳозирча номаълум.
LiveБарчаси