Украина Белгород марказини ўққа тутди. Икки бола ҳалок бўлди

Олам

image

Украина қўшинлари Россиянинг Белгород шаҳри марказига зарба берди. Бу ҳақда вилоят раҳбари Вячеслав Гладков ўзининг Telegram-каналида маълум қилди. 

"Украина қуролли кучлари Белгород марказини ўққа тутди. Дастлабки маълумотларга кўра, икки бола ҳалок бўлган, жароҳатланганлар ҳам бор", деб ёзади у.

Бундан ташқари, ҳужум пайтида турар-жой секторига бир нечта снарядлар келиб тушган. Кейинроқ Гладков Белгородда ракета ҳақида огоҳлантириш сиренаси янграгани ҳақида хабар берди. У барча аҳолини хавфсиз жойга боришга чақирди.

РИА Новости'нинг ёзишича, портлашлар маҳаллий вақт билан тахминан соат 15:00да содир бўлган, шундан сўнг шаҳарда қора тутун пайдо бўлган. Бир неча дақиқадан сўнг сирена овози эшитилган. Хавфсизлик хизматлари Богдан Хмелницкий кўчаси ва Славян проспекти кесишган чорраҳани тўсиб қўйган.

Кейинчалик, Гладковнинг аниқлик киритишича, хусусий уйга снаряд тушиши оқибатида бир киши ҳалок бўлган. Тўрт киши, жумладан, ўн ёшли бола жароҳатланган. Бундан ташқари, ўнта хусусий уй, иккита автомашина ва сув таъминоти тизими шикастланган.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 29 декабрь куни Россия Украинанинг бир қанча шаҳарларига кенг миқёсда ҳаво ҳужуми уюштирганди. Ҳужум оқибатида 35 дан ортиқ киши ҳалок бўлди, яна 160 киши жароҳатланди. Бунга жавобан 29 декабрь оқшомида Россиянинг Брянск вилоятига Украина томонидан ҳаво ҳужуми уюштирилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Украина Белгород

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг