Украина Алишер Усмоновнинг қарийб 50 млн долларлик мулкини мусодара қилди 

Олам

image

Украина Олий аксилкоррупция суди (ВАКС) 25 сентябрь куни бўлиб ўтган мажлисда Украина Адлия вазирлигининг россиялик бизнесмен Алишер Усмонов ва унинг бизнес шерикларига қарши даъвосини қондирди ва давлат ҳисобига 2 миллиард гривнадан ортиқ (48 млн 591 минг доллар) миқдордаги мулкни мусодара қилди. Бу ҳақда Украина Адлия вазири ўринбосари Инна Богатих маълум қилди.

“Алишер Усмонов Россиянинг энг таъсирли тадбиркорларидан бири бўлиб, USM асосчиси ҳисобланади. У ҳамкорлари А.В. Скоч, В.М. Скоч, В.А. Скоч ва В.Я. Стрешинський билан биргаликда Россия иқтисодиётининг стратегик соҳалари: металлургия, тоғ-конь саноати, телекоммуникация сектори ва рақамли технологияларни бошқаришда ҳал қилувчи таъсирга эга”, деб ёзади Инна Богатих ўз Facebook саҳифасида.

Унга кўра, жами 165 минг тоннадан ортиқ темир руда маҳсулотлари ҳамда илгари Усмонов назорати остида бўлган “Петер-Сервіс Україна” МЧЖнинг 100% устав капитали (IT компания) Укриана фойдасига ундирилган.

Богатихнинг ёзишича, айни пайтда апелляция муддати давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Германиянинг Франкфурт-Майн суди Бош прокуратура томонидан Алишер Усмоновга қарши тергов ҳаракатлари доирасида Германияда олиб қўйилган ҳужжатлар ва мол-мулкнинг сақланишини ноқонуний деб топиб, уларни эгаларига қайтаришни буюрган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Алишер Усмонов Украина Инна Богатих

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made