Украина АҚШдан тактик баллистик ракеталар сўради – ОАВ

Олам

image

Киев АҚШдан янги турдаги қуроллар, жумладан Atacms тактик баллистик ракеталари ҳамда тўртинчи авлод F-15 ва F-16 жанговар қирувчи самолётларини етказиб беришни сўрамоқда. Бу ҳақда кеча, 10 октябрь куни “Foreign Policy” журнали хабар берди. Унда Олий Рада раиси Руслан Стефанчукнинг Украина инфратузилма объектларида содир бўлган портлашлардан сўнг АҚШ Конгрессига юборган мактуби келтирилган. 

Ҳужжатдан маълум бўлишича, Киев АҚШ Президенти Жо Байден маъмуриятидан “ўзини тийишдан воз кечишни” ва 200 миля (322 км) масофадаги объектларни уриб тушира оладиган Atacms ракеталарини етказиб беришни сўраган. 

Стефанчукнинг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар ҳам Украинага NASAMS зенит-ракета комплексларини етказиб бериши керак. Бундан ташқари, Киев Вашингтондан MQ-1C Gray Eagle учувчисиз учиш аппаратлари ҳамда F-15 ва F-16 жанговар қирувчи самолётларини талаб қилган. 

АҚШ Президенти Жо Байден 10 октябрь куни украиналик мавқедоши Владимир Зеленский билан телефон орқали суҳбатда Вашингтон Киевга ҳарбий ёрдам кўрсатиш, жумладан, замонавий ҳаво мудофаа тизимлари етказиб беришни давом эттириш ниятида эканлигига ишонтирди.

 

Эслатиб ўтамиз, Россия 10 октябрь куни Киев маркази, Киев вилояти, Днепр, Ивано-Франковск, Харьков, Хмелницкий, Кировоград, Львов, Николаев, Суми, Тернопол,  Винница, Запорожье ва Житомир вилоятларини кучли ракета зарбаларига дучор қилди. Украина бутун мамлакат бўйлаб ҳаво огоҳлантиришини эълон қилди. 

Ички ишлар вазири маслаҳатчиси Ростислав Смирновнинг айтишича, камида 14 киши ҳалок бўлган, 60 га яқин киши жароҳатланган.

Маҳаллий Telegram каналлари хабарига кўра, портлашлар Украина хавфсизлик хизмати маъмурияти биноси ҳудудида, шунингдек, Украина Президенти Владимир Зеленскийнинг Володимирська кўчасидаги кабинетларидан бирида содир бўлган. Киев метросида қизил чизиқда поездлар ҳаракати тўхтатилди, барча ерости станциялари бошпана сифатида ишлайди. 

Россия Президенти Владимир Путин 10 октябрь куни Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши аъзолари билан бўлиб ўтган тезкор йиғилишда Украинадаги ҳарбий қўмондонлик, энергетика ва алоқа объектларига оммавий зарба берилганини эълон қилди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

45

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг