Украина 90-йиллардаги давлатчилигига қайтиши керак – Захарова

Олам

image

Россия-Украина музокаралари кун тартибига Киев томонидан замонавий ҳудудий воқеликни тан олиш масаласи киритилган. Бу ҳақда бугун, 29 март куни бўлиб ўтган брифингда Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова маълум қилди. 

"Кун тартибида доимий бетарафлик, блокдан ташқари мақом, хавфсизлик кафолатлари, Украинани демилитаризация қилиш, денасификация қилиш,  амонавий ҳудудий воқеликни тан олиш, рус тили мақоми ва русийзабон аҳоли ҳуқуқларини тиклаш масалалари бор. Бошқача айтганда, гап Украинанинг 1990 йилги суверенитет декларациясида мустаҳкамланган ўз давлатчилигининг келиб чиқишига қайтиши ҳақида кетмоқда”, дейди Захарова. 

Унинг эслатишича, Россия-Украина музокаралари 28 февралдан эътиборан, бир ойдан бери давом этмоқда.  

“Биз Истанбулдаги навбатдаги босқичда Украина делегацияси конструктив ёндашишини кутамиз”, дейди дипломат. 

Унинг сўзларига кўра, сўнгги саккиз йил ичида Донбасс аҳолиси “ўқ отиш, блокада, геноцид”дан,  Украина халқи эса “миллатчи режим томонидан камситиш, безориликдан азият чеккан”.  

"Украинага бугун Ғарб қуролларини етказиб бериш эмас, балки инсонпарварлик ёрдами ва тинчлик ва барқарорликка эришиш учун музокаралардаги тараққиёт, бу кўп йиллик дўзахнинг барҳам топиши керак. Саккиз йилни йўқ деб даъво қилиш орқали ҳеч ким муваффақиятга эриша олмайди”, дейди ТИВ вакили. 

Эслатиб ўтамиз, бугун, 29 март куни Туркиянинг Истанбул шаҳридаги Долмабахче саройида Россия-Украина делегацияларининг навбатдаги музокаралари бўлиб ўтди. Унда Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ҳам иштирок этди. Шуниси аҳамиятлики, ушбу учрашув 7 март куни Брестда ўтказилган музокаралардан кейинги илк юзма-юз мулоқотдир. 

Музокараларда Россия делегацияси раҳбари сифатида иштрок этган Россия Федерацияси Президенти ёрдамчиси Владимир Мединский кўра, Украина томони Москванинг нейтрал бўлиш, ядровий мамлакатга айланмаслик, бошқа мамлакатларнинг ҳарбий базаларини киритмаслик ва қўшилмаслик бўйича талабини бажариш юзасидан ёзма ҳужжат тақдим этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

136

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг