Украина ҳукумати биносини портлатмоқчи бўлган шахс ушланди
Олам
−
04 Август 2021
5039Украинанинг Ҳукумат биносида гранатани портлатиш билан таҳдид қилаётган шахс хавфсизлик ходимлари томонидан қўлга олинди. Бу ҳақда “Украина 24” телеканали маълум қилмоқда.
Маълум қилинишича, у Донбассдаги ҳарбий операция фахрийси Владимир Прохнич эканлиги аниқланган. Айтилишича, ундаги граната зарарсизлантирилган ва портлашнинг олди олинган.
Қайд этилишича, Прохнич 15 йиллик қамоқ жазосига маҳкум қилиниши мумкинлиги айтилмоқда. Украина полицияси бошлиғи Игорь Клименконинг таъкидлашича, Прохнич ҳеч қандай талаб қўймаган.
“Вазирлар Маҳкамаси биносини портлатиш билан таҳдид қилган шахс ҳеч қандай талаб қўймади. Ҳаёт уни шунга мажбур қилган, шунчаки у ҳаётдан тўйган”, дейди Клименко.
Унинг қўшимча қилишича, Прохничга нисбатан 4 та модда, бўйича жиноий иш очилган. Улардан энг оғири 147-модда (гаровга олиш). Шунингдек, эркакнинг қўлида РГН гранатаси бўлгани сабабли у 15 йилгача қамоқ жазосига маҳкум қилиниши мумкин.
Аввалроқ, Киевда номаълум шахс Украина Вазирлар Маҳкамаси биносига бостириб кириб, граната портлатиш билан таҳдид қилаётгани ҳақида хабар бергандик.
Нотаниш киши Ҳукумат биносига граната билан кириб келган ва бино қуршаб олинганини айтган. У агрессив ҳолатда гранатани портлатиб юборишини ва бинодан тирик чиқмаслигини ёки 10 йилга қамалишини айтган.
LiveБарчаси