Номаълум шахс Украина Вазирлар Маҳкамаси биносини портлатиш билан таҳдид қилмоқда
Олам
−
04 Август 2021
4682Киевда номаълум шахс Украина Вазирлар Маҳкамаси биносига бостириб кириб, граната портлатиш билан таҳдид қилмоқда. Бу ҳақда “Украина 24” канали хабар бермоқда.
Қайд этилишича, нотаниш киши Ҳукумат биносига граната билан кириб келган ва бино қуршаб олинганини айтган. У агрессив ҳолатда гранатани портлатиб юборишини ва бинодан тирик чиқмаслигини ёки 10 йилга қамалишини айтган.
Шундан сўнг, Вазирлар Маҳкамаси биноси махсус кучлар томонидан қуршаб олинган.
Маълум қилинишича, эркак Украинанинг автоном ҳудудида хизмат қилган. Сиёсатшунос Александра Решмедилова телеканалнинг “Бугунги тонг” дастурида вазиятга изоҳ берган.
“Биз тахмин қилишимиз мумкин бўлган нарса шуки, агар ушбу эркак махсус тайёргарликдан ўтган бўлса, қаршилик кўрсатиши мумкин. Видеода кўриб турганингиздек, у билан келишишнинг имкони бўлмаяпти. Тушунишимча, бу психиологик ҳолат билан боғлиқ. Агарда у ўз хоҳиши билан гранатани топширмаса, ўлдирилиши мумкин. Шунингдек, унинг хоҳишлари нима, ким билан гаплашишни хоҳлаяпти, деган саволлар ҳам туғилади”, дейди сиёсатшунос.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь