Ухандан яширинча қайтган шахс 4 минг кишига вирус юқтиргани тахмин қилинмоқда 

Олам

image

Хитой полицияси Уханга ташриф буюрганлиги тўғрисидаги маълумотни сир тутиб, етти кишига янги турдаги коронавирусни юқтирган одамни қўлга олди. Бу ҳақда “Global Times” газетаси хабар бермоқда.

Нашрнинг хабар беришича, шарқий Фужиан провинциясида Жинжианг округи фуқароси коронавирус тарқалишининг маркази Ухандан қайтгач, ўз қишлоғида бир нечта оммавий тадбирларда иштирок этган ва тахминан етти кишига вирусни юқтирган. Хусусан, 22 январь куни у 3 мингга яқин меҳмон иштирок этган қишлоқ тўйида қатнашган.

Қўлга олинган киши Уханга ташрифини ҳукумат ва қишлоқдошларидан яшириб, Филиппиндан қайтганини маълум қилган. Нашрда унинг тўй пайтида вирус туфайли келиб чиққан пневмония аломатлари бўлганми ёки йўқлиги ҳақида маълумот берилмаган. Унинг коронавирус юқтиргани ҳақидаги маълумот 2 февраль куни тасдиқланган.

Қўлга олинган шахс билан алоқада бўлган 4 мингдан ортиқ одам карантинга олинган.

Янги коронавирус

Хитойнинг Хубэй провинцияси маркази Ухань шаҳрида ўтган йилнинг декабрь ойи ўрталарида янги вирус пайдо бўлди. Хитой ҳукумати 31 декабрь куни Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотини мамлакатда эпидемия бошлангани ҳақида огоҳлантирди.

Коронавирус билан касалланганлар ҳозирча Хитойдан ташқари 26 давлат – Япония, Таиланд, Сингапур, Жанубий Корея, Гонконг, Австралия, Тайвань, Макао, Малайзия, Америка Қўшма Штатлар, Германия, Вьетнам, Франция, Бирлашган Араб Амирликлари, Канада, Филиппин, Буюк Британия, Россия, Италия, Ҳиндистон, Финляндия, Швеция, Шри-Ланка, Камбожа, Непал ва Испанияда аниқланди.

Вирусдан ҳалок бўлганлар сони 492 нафарга, у билан касалланганлар сони 24552 нафарга етди. ЖССТ янги коронавируснинг дунёга тарқалиши сабабли Жамоат соғлиғи учун халқаро хавотирга молик фавқулодда вазият жорий қилди. Бу инсоният соғлиғи учун жиддий хавф туғилганда эълон қилинадиган расмий мақом ҳисобланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой коронавирус

Баҳолаганлар

2693

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг