Ўқитувчиси билан муштлашган ўқувчининг ота-онаси жазоланди

3-саҳифа

Аввалроқ Наманган вилоятининг Косонсой туманидаги 29-сонли мактабда ўқувчи ўқитувчисига ташланиб, у билан муштлашгани ҳақида хабар берган эдик. Ўқитувчиси билан муштлашган ўқувчининг ота-онаси маъмурий жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда вилоят халқ таълими бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.

ХТБнинг маълум қилишча, Косонсой туманидаги 29-сонли мактабда ўқувчи ўқитувчига ташланиб қолиши жорий йилнинг 19 сентябрь куни физика дарсида содир этилган. Физика фани ўқитувчиси дарс ўтаётганда ўқувчи ўқитувчининг дарс ўтишига халақит берган. Шунда ўқитувчи ўқувчини дарсдан чиқариб, мактабнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарига сухбатлашиш учун топширган.

Бир мунча вақт ўтгандан сўнг ўқувчи синф хонасига қайтиб кирган ва видеода акс этгани каби ўқитувчига ташланган. Синфдаги бошқа ўқувчилар уларни ажратишга харакат қилган.

Ҳолат юзасидан туман ИИБ ва туман халқ таълими бўлими ходимлари мактабда ўрганиш олиб борган ва тегишли тартибда ўқувчининг ота-онасига нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-моддаси 1-қисми билан маъмурий жавобгарликка тортилган.


Мақола муаллифи

Теглар

мактаб Наманган

Баҳолаганлар

904

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг