Наманганда ўқувчилар ўқитувчини калтаклагани айтилмоқда

Crime

image

Ижтимоий тармоқларда Наманган вилоятининг Косонсой туманидаги 29-мактабда ўқувчилар ўқитувчини калтаклагани ҳақида хабарлар ва видео тарқалди. Халқ таълими вазирлиги ҳолатга муносабат билдирди.

Наманган вилояти Халқ таълими бошқармасидан олинган дастлабки маълумотларга кўра, ўқувчи ва ўқитувчи ўртасида юзага келган келишмовчилик сабаб ўқитувчи ўқувчини синфдан чиқариб юборган. Ўқувчи эса синфга қайтиб кириб, ўқитувчига қўл кўтарган. Қолган ўқувчилар эса ўқитувчи ва ўқувчини ажратган. 

Айни вақтда мазкур ҳолат Наманган вилояти Халқ таълими бошқармаси ҳамда ички ишлар ходимлари томонидан ўрганилмоқда. Ўрганиш натижалари бўйича аниқ маълумотлар тақдим этилади.


Tags

Rate Count

923

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends