Ўқитувчиларнинг маоши иш стажига қараб ошириладими? (видео)
Жамият
−
30 Август
10238Ҳозирда ўқитувчилар иш ҳақини стажга кўра ошириб бориш бўйича ҳеч қандай режа йўқ. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари Темур Комилов матбуот анжуманида маълум қилди.
У анжуман давомида ўқитувчиларни рағбатлантириш ва уларга ҳақ тўлаш билан боғлиқ қатор масалаларга тўхталди. Комиловга кўра, бугунги кунда олий, биринчи, иккинчи тоифали 545 минг ўқитувчи бор. Улар орасида 10 йил ишлаган иккинчи тоифали, 25 йил ишлаган ўрта-махсус маълумотли ўқитувчилар ҳам мавжуд. “Педагог мақоми тўғрисида”ги қонун лойиҳасининг дастлабки кўринишида ўқитувчилар маоши иш стажига кўра ошиб бориши назарда тутилган эди. Аммо кейинчалик қонуннинг бу банди чиқариб юборилди.
Шунингдек, унинг таъкидлашича, олдин ўқитувчилар тоифа олиши қийин ва коррупция элементлари бор эди. Уни 5 йилда бир марта олиш мумкин бўлган, лекин ҳозир педагоглар ҳар йили тоифасини ошира олади. Шунинг учун, бугунги кунда педагогик йўналишда олий таълимни битирган талаба 3 йилда олий тоифага чиқиши мумкин. Олдинги даврда бунга 15 йил керак бўлган.
Бундан ташқари, Темур Комилов сертификат, ҳар бир фан бўйича халқаро аккредитациядан ўтган ўқитувчиларга қўшимча устама бериш механизми ишланаётганини маълум қилди.
“Асосий мақсад ҳисобланган стажга нисбатан рағбатлантиришдан кўра, яхши, муносиб, билимли ва педагогик маҳоратга эга ўқитувчини кўпроқ рағбатлантириш”, деди у.
Шунингдек, унинг қайд этишича, педагогик стаж ўқитувчига яхшироқ маблағ тўлаш ёки рағбатлантиришга асос бўлолмайди. “Педагог мақоми тўғрисида”ги қонун лойиҳасининг дастлабки кўринишида ўқитувчилар маоши иш стажига кўра ошиб бориши назарда тутилган эди. Аммо кейинчалик қонуннинг бу банди чиқариб юборилди.
Темур Комиловнинг қўшимча қилишича, педагог олис ҳудудга борганида ўша ерда ишлаган стажига қараб устама тўланади. Иш стажига эга бўлмаганларга 10 фоиз, стажи 5 йилдан ошганларга 50 фоиз устама тўланади. Бу олис ҳудудларга педагогларни жалб қилиш мақсадида амалга оширилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, мактаб ва боғчаларда ота-оналардан мажбурий фонд пули йиғилиши тақиқланишини айтганди.