Ўқитувчи ва ўқувчилар учун “Мактаб” тариф режаси жорий қилинади
Жамият
−
04 Сентябрь 2020
10730Маълумки, жорий йилнинг 14 сентябридан бошлаб Ўзбекистонда умумий ўрта таълим мактаблари ҳам онлайн, ҳам анъанавий тартибда иш бошлаши кутилмоқда. Масофавий таълим олувчилар учун қандай қулайликлар яратиш учун қандай ишлар олиб борилмоқда?
Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Матбуот котиби Шерзод Aҳматов шу йўналишдаги ишлар ҳақида маълумот берди.
Вазирлик вакилининг сўзларига кўра, бугунги кунда республикадаги 10 минга яқин халқ таълими муассасаларининг барчасига оптик толали алоқа линияларини қуриш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Карантин режими эълон қилинган вақтдан бошлаб ўқувчиларга уйдан бемалол фанларни ўзлаштириш учун барча маҳаллий тармоқ ва мобил операторлари томонидан таълим ахборот-ресурслари жойлаштирилган веб-сайтларга бепул кириш таъминланган.
Шу билан бирга, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси билан биргаликда 3 та телевизион канал ташкил этилди. Ушбу каналлар орқали телевизион видеодарс машғулотларини республика бўйича бепул тарқатиш йўлга қўйилди.
Масофавий таълим беришда устоз ва мураббийлар учун мобил алоқа хизматларидан қулай шартларда фойдаланиш учун махсус “Таълим” тариф режаси жорий этилган. Ҳозирги кунда ушбу тариф режасига янада кўпроқ қулайликлар киритилмоқда.
“Муҳтарам Президентимиз томонидан янги ўқув йилига тайёргарлик кўриш бўйича бўлиб ўтган селектор йилишида белгилаб берилган топшириқлари асосида масофавий таълим учун янада кўпроқ қулайликлар яратиш мақсадида алоҳида имтиёзли “Мактаб” тариф режаси ишлаб чиқилиб, хозирда жорий этиш ишлари амалга оширилмоқда”, дейди Шерзод Аҳматов.
Унинг таъкидлашича, йил бошидан бугунги кунга қадар интернет тармоғига кенг полосали уланиш имкониятларни кенгайтириш мақсадида 9 минг километрдан ортиқ оптик толали алоқа линиялари қурилди. Қурилган оптик толали алоқа линияларининг асосий қисми ижтимоий соҳа объэктлари учун ташкил этилди.
LiveБарчаси