ХТВ: Ўқитувчи ўқувчини ургани бўйича текширув бошланди
Жамият
−
04 декабр 2019 8240 1 дақиқа
Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти Музработ туманидаги 7-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси ўқувчини ургани акс этган видео тарқалгани ҳақида хабар берган эдик. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари видеодаги ҳолатда ўқувчини айбдор деб ҳисоблаши ҳақида фикр билдирган.
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги мазкур видеога расмий муносабат билдирди.
Қайд этилишича, Сурхондарё вилояти халқ таълими бошқармаси бу ҳолат бўйича ўрганиш ишларини бошлаган. Ўрганиш натижаларига кўра бошқарма қўшимча маълумот тақдим этади.
Live
Барчаси