Ўқишни кўчириш бўйича ариза топшириш бошланди
Жамият
−
15 Июль
4419Бугун, 15 июлдан ОТМларга ўқишни кўчириш бўйича ариза қабул қилиш жараёнлари бошланди. Бу ҳақда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, ўқишни кўчириш учун аризалар қабул қилиш 5 августга қадар давом этади ва қуйидаги 2 та платформа орқали қабул қилинади:
- transfer.edu.uz – давлат ОТМнинг биридан бошқасига;
- my.uzbmb.uz – хорижий мамлакатларда ёки республикада фаолият юритаётган хорижий ва нодавлат ОТМдан давлат ОТМларига.
Шунингдек, Ўзбекистондаги бир ОТМдан бошқасига кўчириш учун фақат 2 та тоифа талабаларга рухсат бор:
- Талаба турмушга чиққанда, турмуш ўртоғининг яшаш жойидаги ОТМга;
- Давлат хизматчисининг иш жойи ўзгарганда фарзанди ёки турмуш ўртоғи тегишли раҳбар тавсияномаси билан ўқишини кўчириши мумкин.
Маълумотларга кўра, Ўзбекистоннинг ўзидаги хорижий ва хусусий ОТМ талабалари ҳам давлат ОТМга ўтиш учун имтиҳон топширади. Ушбу имтиҳонда талабалар тегишли жадвалда кўрсатилган балларни тўплай олсагина, ўқишини кўчириши мумкин бўлади. Ўтиш балини тўплолмаганлар “супер-контракт” билан қабул қилиниши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 14 июль куни ОТМга кириш бўйича давлат имтиҳонлари бошланганди.
Чарос Ўралова
LiveБарчаси