Уиткофф АҚШ Эрондан нимани талаб қилишини айтди

Олам

image

АҚШ ва Эрон ўртасидаги музокараларнинг асосий мавзулари Теҳронда уранни бойитиш даражасига чекловлар жорий этиш, шунингдек, қурол-яроғ, жумладан, ракеталарни назорат қилиш бўлади. Бу ҳақда АҚШ Президентининг махсус вакили Стивен Уиткофф кеча, 14 апрель куни “Fox News”га берган интервьюсида маълум қилди.

“Эронликлар билан музокаралар, умуман олганда, иккита асосий нуқта атрофида тўпланади. Биринчидан, бу [уранни] бойитиш. Улар 3,67% дан юқори бойитишга муҳтож эмас. Кейин қурол-яроғларни, шу жумладан ракеталарни, улар захирага қўйганлигини текшириш учун механизмлар бўлиши керак”, деди у.

Уиткоффнинг таъкидлашича, икки давлат ўртасида келишувда муваффақиятга эришиш учун сўнгги бир неча йил давомида йўқолган қатъий текшириш механизми бўйича бир тўхтамга келиш керак.

“Агар биз ҳар томонлама кўриб чиқсак, ижобий музокаралар учун асос бўлади. Агар бу борада ҳеч қандай ўзгариш бўлмаса, биз ҳеч кимга фойда келтирмайдиган муқобилларни излашга мажбур бўламиз”, деди у.

Маълумот учун, 12 апрель куни Уммонда Теҳрон ва Вашингтон ўртасида Эрон ядровий дастури атрофидаги вазиятни ҳал қилиш учун Маскат воситачи сифатида билвосита музокаралар ўтказилганди. Эрон томонидан Ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи, АҚШдан эса президентнинг махсус вакили Стивен Уиткофф иштирок этди.

ЭронТашқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, учрашув конструктив ва тинч муҳитда ўтган.

ТИВ маълумотларига кўра, Уиткофф ва Ароқчи музокаралар жойини тарк этиб, Уммон Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари иштирокида бир неча дақиқа суҳбатлашган.

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Эсмоил Бағий кеча, 14 апрель куни музокараларнинг навбатдаги раунди 19 апрель куни Маскатда бўлиб ўтишини айтди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Эрон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг