Уилл Смит “Оскар”даги воқеадан сўнг Америка киноакадемиясидан кетди
Маданият-санъат
−
02 Апрель 2022
24499Америкалик актёр Уилл Смит “Оскар” топшириш маросими чоғида бошловчи Крис Рокга шапалоқ урганидан сўнг, Кино санъати ва фанлари академиясидан истеъфога чиққанини маълум қилди. Бу ҳақда CNN хабар бермоқда.
“Мен Кино санъати ва фанлари академияси аъзолигидан истеъфо бераман ва Кенгаш тегишли деб ҳисоблаган ҳар қандай оқибатларга рози бўламан”, деган Смит телеканалга берган баёнотида.
Шов-шувли воқеа жорий йилнинг 27 март куни “Оскар” мукофотини топшириш маросимида “Энг яхши ҳужжатли фильм” номинацияси ғолиби аниқланишидан олдин содир бўлган. Бошловчи Крис Рок алопециядан азият чекадиган Смитнинг рафиқаси, актриса Жада Пинкетт-Смитнинг кал боши устидан кулган. Смит саҳнага чиққан ва Рокга тарсаки туширган.
Маълумот ўрнида, Смит “Қирол Ричард” драмасидаги роли учун “Энг яхши актёр” номинациясида “Оскар”ни қўлга киритди. Актёр учун бу “Оскар”даги учинчи номинацияси ва биринчи ғалабадир. Фильмда у машҳур америкалик теннисчиларнинг отаси ва мураббийи Ричард Уильямс ролини ўйнаган.