UFC’нинг энг кучли жангчилари рейтинги янгиланди. Макгрегор “учирилди”

Спорт 15135
image

UFC 264 турниридан сўнг, Дастин Порье вазнидан қатъи назар энг яхши ММА спортчиларининг янгиланган рейтингида 5-поғонада қайд этилди, бироқ бу ҳали ҳаммаси эмас: декабрь ойида Чарлз Оливейрага қарши чемпионлик жангидан сўнг, у янада юқорига кўтарилиши мумкин. 

Макгрегор билан ўтказилган баҳс Порье учун сўнгги саккизта жангда қозонилган еттинчи ғалаба сифатида қайд этилди. Шунингдек, бешинчи марта рақибларини муддатидан аввал мағлуб этганлигини эътироф этиш керак.

UFC президенти Дэна Уайт “Т-Mobile” аренадаги жангдан кейинги матбуот анжуманида Порье енгил вазн чемпиони Чарлз Оливейранинг биринчи рақиби бўлишини айтди. Бироқ жанг санаси ҳали эълон қилинмаган.

Ярим енгил вазн чемпиони Алекс Волкановски ва оғир вазн тоифаси чемпиони Ян Блахович рейтингда ундан сўнг жойлашган. Узоқ йиллик танаффусдан сўнг Жон Жонс ўзининг биринчи поғонасини бой берган эди. Бироқ 3-ўринда бораётган Исраэль Адесаня ва Френсис Нганну, ҳатто, Дастин Порье ҳам яна битта чемпионлик жангидан сўнг, Жонсни ортда қолдириши эҳтимоли йўқ эмас.

Аёллар ўртасидаги рейтинг деярли ўзгаришсиз қолган. Фақатгина UFC ярим енгил вазн тоифаси чемпиони Роуз Намаюнас ва Беллатор енгил вазн чемпиони Крис Сайборг билан бир поғона юқорилаган. Ушбу силжиш ҳайъат таркибида ўзгариш бўлганлиги сабабли юз берди.

2021 йилнинг 13 июль ҳолатига кўра

1. Камару Усман (АҚШ/Нигерия)

UFC ярим ўрта вазн чемпиони
Натижаси: 19 ғалаба, 1 мағлубият

2. Жон Жонс (АҚШ)

UFC оғир вазн тоифаси собиқ чемпиони. Супероғир вазн тоифаси
Натижаси: 26 ғалаба, 1 мағлубият

3. Исраэль Адесаня (Янги Зеландия/Нигерия)

UFC ўрта вазн тоифаси чемпиони
Натижаси: 21 ғалаба, 1 мағлубият

4. Френсис Нганну (Камерун)

UFC супероғир вазн тоифаси чемпиони
Натижаси: 16 ғалаба, 3 мағлубият

5. Дастин Порье (АҚШ)

UFC енгил вазн тоифаси даъвогари
Натижаси: 28 ғалаба, 6 мағлубият

6. Александр Волкановски (Австралия)

UFC ярим енгил вазн тоифаси чемпиони
Натижаси: 22 ғалаба, 1 мағлубият

7. Ян Блахович (Польша)

UFC оғир вазн тоифаси чемпиони
Натижаси: 28 ғалаба, 8 мағлубият

8. Стипе Миочич (АҚШ)

UFC супер оғир вазн тоифаси
Натижаси: 20 ғалаба, 4 мағлубият

9. Чарлз Оливейра (Бразилия)

UFC енгил вазн тоифаси чемпиони
Натижаси: 31 ғалаба, 8 мағлубият

10. Макс Холлоуэй 

UFC ярим енгил вазн тоифаси
Натижаси: 22 ғалаба, 6 мағлубият

Юқоридаги рейтинг ESPN (UFC ташкилотининг расмий ҳамкори) версияси бўйича тақдим этилган. Натижалар бошқа промоушенларнинг рейтингидан фарқ қилиши мумкин.

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 592
Рейтинг: 3
t
×