UFC'даги энг ёш спортчининг навбатдаги жанги тасдиқланди

Спорт

image

18 ёшли UFC жангчиси Рауль Росас Жуниорнинг навбатдаги рақиби ким эканлиги маълум бўлди. Бу ҳақда MMA.Metaratings.ru хабар берди.

Манбага кўра, шу йилнинг 16 сентябрь куни Лас-Вегасда бўлиб ўтадиган UFC Fight Night 227 турнирида Рауль Росас ҳамюрти Терренс Митчеллга қарши октагонга кўтарилади.

Турнирнинг марказий жангида аёллар ўртасида Алекса Грассо ва Валентина Шевченко тўқнаш келади.

Росаснинг MMA'даги рекорди 7:0 ҳисобида, аммо апрель ойида у UFC'даги сўнгги жангида Кристиан Родригесга имкониятни бой берган. Митчелл ҳам UFC'даги дастлабки жангида мағлуб бўлган. У жанубий африкалик Кэмерон Саиман билан тўқнашувда техник нокаутга учраган.


Мақола муаллифи

Теглар

Лас-Вегас Рауль Росас Жуниор Алекса Грассо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг