UFC'да жанг қиладиган ўзбекистонлик спортчининг навбатдаги жанги санаси аниқ бўлди
Спорт
−
10 Январь
4802Дунёнинг энг нуфузли аралаш яккакураш ташкилоти ҳисобланмиш UFC'да октагонга чиқаётган ўзбекистонлик Богдан Гусковнинг навбатдаги жанги санаси ва рақиби аниқ бўлди.
Гусков бўлажак жангини 11 февраль куни АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида ташкил этиладиган UFC Fight Night турнирида ўтказади. Ўша куни 31 ёшли Гусков америкалик Зак Пауга билан куч синашади.
Қайд этиш жоиз, ўзбекистонлик жангчи ўтган йили 3 сентябрь куни UFC'да дебют қилганди. Ташкилотдаги дастлабки жангида Гусков швецариялик тажрибали Волкан Оздемирга қарши октагонга чиқиб, имкониятни бой берганди.
Маълумот учун, Гусков MMA'даги фаолияти давомида 17 та жанг ўтказиб, 14 тасида ғолиб бўлган, 3 та жангда эса имкониятни бой берган. 35 ёшли Зак Пауга эса UFC'да 3 та жанг ўтказиб, 1 та ғалабага эришган, 2 та жангда эса мағлуб бўлган.
LiveБарчаси