UFC 311'нинг марказий жанги қатнашчиси октагонга чиқмайдиган бўлди
Спорт
−
18 Январь
8035Арманистонлик Арман Царукян белидан олган жароҳати сабаб UFC 311 турнирининг маркзий жангида россиялик Ислом Махачевга қарши жангда иштирок этмайди. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар берди.
Манбага кўра, Махачевнинг рақиби ўзгарган ва энди россиялик жангчига қарши марказий жангда бразилиялик Ренато Моикано жанг қилади. Томонлар вазн ўлчаш ва face-to-face маросимларида қатнашди.
“Мен сизни жангсиз қолдиришни хоҳламадим! Буларнинг барчаси сизлар учун. Рақибим ҳақида нима дейишим мумкин? Мен уни эзаман!”, дейди Махачев.
Турнир co-main-event'ида грузиялик Мераб Двалашвили россиялик Умар Нурмуҳаммедов билан тўқнаш келади. Ўзбекистонлик Богдан Гусков ҳам вазн меъёрини бажарди. Гусковга қарши америкалик Билли Элекана жанг қилади.