ЎФА Осиёнинг энг яхши федерацияси бўлиши мумкин

Спорт

image

Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) Осиёда “Йилнинг энг яхши футбол федерацияси” бўлишга даъвогарлик қилмоқда. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.

Бугун, 31 октябрь куни Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) томонидан Осиё футболининг энг яхшиларини тақдирлаш маросими ўтказилади. 

Ўзбекистон футбол ассоциацияси “Йилнинг энг яхши футбол федерацияси” номинациясининг “Платинум” йўналишида ғолибликка даъвогарлар қаторида эътироф этилмоқда. Мукофотга шунингдек, Эрон футбол федерацияси ва Япония футбол ассоциацияси ҳам номзодлар қаторида кўрсатилган. 

Ҳозирги вақтда бевосита ЎФА вице-президенти Равшан Эрматов Қатар пойтахтида бўлиб турибди. 

Шунингдек, Доҳа шаҳрида Марказий Осиё футбол ассоциацияси (CAFA) ва Ҳиндистон футбол федерацияси ўртасида “Ҳамкорлик меморандуми” имзоланган.

Қайд этилишича, бундан кейин CAFA мусобақаларида Ҳиндистоннинг турли ёшдаги терма жамоалари ҳам иштирок этиши кутилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Равшан Эрматов Ўзбекистон футбол ассоциацияси Осиё футбол конфедерацияси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг