ЎФА қўмитаси “калла қўйган” дарвозабон ишини кўриб чиқади

Спорт

image

Аввалроқ, футбол бўйича Ўзбекистон Про лигаси 4-тури доирасида “Машъал”-“Шўртан” баҳсида жанжалли вазият юзага келгани хабар қилинганди. Ҳолат бўйича Ўзбекистон Профессионал лигаси (ЎзПФЛ) муносабат билдирди.

Маълум бўлишича, “Машъал” - “Шўртан” учрашувининг 87-дақиқасида меҳмонлар посбони Шерзод Абдураимов спортчига хос бўлмаган хатти-ҳаракатни амалга оширган. У аввалига ўз дарвозасидан иккинчи голни ўтказиб юборган, кейин эса уни нишонлаётган “Машъал” футболчиси Иброҳим Ғанихоновнинг юз қисмига боши билан зарба бериб, рақибини жароҳатлаган.

Бу Шерзод Абдураимов билан содир этилаётган номақбул ҳаракатнинг биринчиси эмас. У 2020 йилнинг 1 декабрь куни Суперлига йўлланмаси учун кураш олиб бораётган Фарғонанинг икки клуби – “Нефтчи” ва “Турон” ўртасидаги учрашувда ҳам ўз хулқи билан ёдда қолганди. Беллашувни бошқариб борган ҳакамга ҳужум қилганлар орасида Абдураимов ҳам бўлиб, ЎФА Тартиб-интизом қўмитаси бунинг учун дарвозабонни 1 йил муддатга футболдан четлатган ва 15 миллион сўм жаримага тортганди. 

“Кеча, 3 апрель бўлиб ўтган ўйинда “Шўртан” футболчиси ўзига нисбатан қўлланилган аввалги санкциядан тегишли хулоса чиқармагани кўринди. Шундан келиб чиқиб, унинг навбатдаги қўпол хатти-ҳаракати ЎФА қўмитаси томонидан кўриб чиқилади”, дейилади муносабатда.


Мақола муаллифи

Теглар

Машъал Шерзод Абдураимов Шўртан Ўзбекистон Профессионал лигаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made