UEFA Евро-2024 термалари ўз таркибига кўпроқ футболчини жалб этиш имконини берди

Спорт

image

Федерациялар билан бир қатор маслаҳатлашувлар ва футбол жамоалари бош мураббийлари томонидан ўтказилган овоз беришдан сўнг, Европа футбол уюшмалари иттифоқи (UEFA) Евро-2024 қайдномалари учун футболчиларнинг максимал сонини кенгайтиришга қарор қилди. Бу ҳақда “Sky Sports” хабар берди.

Манбага кўра, бу рақам 23 ўйинчидан 26 тага кўпайтирилади. Бундай қарорга футболда жароҳатлар кўплиги ва мураббийлар ротацияси учун кўпроқ бўш ўйинчилар кераклиги сабаб бўлган.

Шундай қилиб, Евро-2024 терма жамоалар ўз таркибига 26 нафар футболчини жалб қилиши мумкин бўлган 3-йирик турнирга айланади. Евро-2020'да бу қарор Covid-19 пандемияси туфайли қабул қилинган ва кейинчалик 2022 йилда Қатарда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида ҳам терма жамоалар ўз таркибига 26 нафардан футболчини жалб этган. 

2024 йилги Европа чемпионати 14 июнь куни Мюнхендаги “Альянс Арена”да мезбон Германия ва Шотландия терма жамоалари ўртасидаги ўйин билан бошланади. Финал ўйини 14 июль куни Берлин Олимпия стадионида бўлиб ўтади. Турнир ўйинлари Мюнхен ва Берлиндан ташқари Дортмунд, Гельзенкирхен, Дюссельдорф, Франкфурт, Гамбург, Кёльн, Лейпциг ва Штутгарт шаҳарларида бўлиб ўтади.


Мақола муаллифи

Теглар

Жаҳон чемпионати Евро-2024

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг