UEFA Россия-Ироқ ўйинини тасдиқлади
Спорт
−
09 Март 2023
3743Россия ва Ироқ терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви Санкт-Петербургда бўлиб ўтади. Бу ҳақда “Championat” сайти хабар берди.
Қайд этилишича, ўйин 2023 йилнинг 26 мартида бўлиб ўтади.
Ўзбекистонлик футбол мутахассиси Алишер Никимбаев ўз Telegram саҳифасида UEFA’нинг Россияга ўртоқлик ўйинларида иштирок этишга рухсат бериши алоҳида аҳамиятга эгалигини таъкидлади.
“UEFA’нинг турли конфедерациялар жамоалари ўртасидаги ўртоқлик ўйинлари учун рухсат бериши одатий ҳол. Бироқ Россия жамоаси мисолида бу ҳолат бироз бошқача маънога эга. Расмиятчиликларга риоя қилинди, ўртоқлик ўйини бўйича барча ваколатли ташкилотлардан рухсат олинди. Мен Санкт-Петербургдаги бир неча одамларни танийман, улар учун бу ўйин оддий футбол ўйинидан кўпроқ нарсани англатади”, дейди Никимбаев.
Ироқ билан ўйингача 23 март куни Россия терма жамоаси Теҳронда Эронга қарши баҳс олиб боради. Русларнинг Ироқ билан ўйини дастлаб Сочи шаҳрида ўтказилиши мумкинлиги маълум қилинганди, бироқ баҳсга Санкт-Петербург мезбонлик қиладиган бўлди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь