UEFA Россия байроғи билан боғлиқ ҳолатга тайинли изоҳ бермади

Спорт

image

Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (UEFA) Сербия ва Словения терма жамоалари ўртасидаги Европа чемпионати ўйинига Россия байроқларини олиб киришни тақиқламади. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

20 июнь куни Мюнхенда Сербия-Словения ўйини бўлиб ўтди. Стадионга кираверишда тўрт нафар россиялик мухлисдан ўз давлат байроқларини топшириш сўралган, бу байроқ ўйинда иштирок этмаётган миллий терма жамоани ифодалашини назарда тутилган. Мухлислар эса вазиятдан байроқларни тескари қилиш йўли орқали чиқиб кетган ва Сербия терма жамоаси ишқибозлари эканликларини айтиб, бошқа кириш йўлагидан стадионга кирган.

“Қоидага кўра, барча байроқларга рухсат берилади, фақат байроқлар провокацион ва ёки камситувчи деб ҳисобланган, ёки хавфсизликка таҳдид солиши мумкин бўлган ҳоллар бундан мустасно”, дейилади хабарда.

Маълумот учун, Европа чемпионати 14 июлга қадар Германияда бўлиб ўтади. Россия терма жамоаси UEFA томонидан қўйилган тақиқ сабабли турнир саралашида иштирок этмади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Евро-2024 ўйинларига Фаластин ва Исроил байроқларини олиб кириш тақиқлангани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Европа чемпионати

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг