UEFA “Манчестер Сити” - “Реал” ўйини тахминий таркибларини эълон қилди
Спорт
−
11 феврал 2025 21595 1 дақиқа
UEFA ўз талқини бўйича бугунги Чемпионлар лигаси плей-оффи доирасида "Манчестер Сити" – "Реал" ўйини олдидан тахминий таркибни эълон қилди.
Манбага кўра, бугунги ўйин учун тахминий таркибда ўзбекистонлик футболчи Абдуқодир Ҳусанов асосий таркибдан ўрин олмаган.
“Манчестер Сити”: Эдерсон, Нуньес, Аканджи, Диаш, Гвардиол, Ковачич, Савиньо, Де Брейне, Фоден, Бернарду, Холанд.
“Реал Мадрид”: Куртуа, Васкес, Асенсио, Тчуамени, Менди, Камавинга, Модрич, Родриго, Беллингем, Винисиус Жуниор, Мбаппе.
Маълумот ўрнида, Чемпионлар лигаси ўтиш баҳсининг илк учрашувидан ўрин олган “Манчестер Сити” - “Реал Мадрид” ўйини Тошкент вақти билан 12 февралга ўтар кечаси бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, бир нечта машҳур нашрлар ҳам бугунги ўйин учун тахминий таркибларни эълон қилганди.
Live
БарчасиТиббий хизматлар ҳажми 3 карра ошди
28 август
Мактабларда қамров 78 фоизга оширилди
28 август