“Реал”га қарши ўйинда Ҳусановнинг майдонга тушиш эҳтимоли қандай?

Спорт

image

Тошкент вақти билан 12 февралга ўтар кечаси Европа Чемпионлар лигаси плей-офф босқичи илк ўйинлари бўлиб ўтади. “Брест” - ПСЖ, “Спортинг” - “Боруссия Дортмунд”, “Манчестер Сити” - “Реал”, “Ювентус” - ПСВ каби тўқнашувлар бугунги дастурдан ўрин олган. Албатта, мазкур тўқнашувлар орасида сиз-у биз, бутун футбол олами марказий ўйин сифатида қабул қиладиган “Манчестер Сити” - “Реал” учрашувига тўхталиб ўтамиз.

Ўзаро учрашувлар тарихи

Чемпионлар лигаси доирасида 2012 йилдан бери “Манчестер Сити” ва “Реал” 12 марта тўқнаш келган. Шундан “шаҳарликлар” 4 маротаба, “қироллик клуби” эса 3 марта ғалаба қозонган. 5 та ўйин дуранг билан якунланган. Тўплар нисбати эса 21 га 18 “Манчестер Сити” фойдасига. Улар ўртасидаги охирги ўйин 2024 йилнинг 18 апрелида Чемпионлар лигаси чорак финалида бўлган ва унда асосий вақт 1:1 ҳисобида якунланган. Пенальтилар сериясида эса “Реал Мадрид” 4:3 ҳисобида ғалаба қозонган.

Тахминий таркиблар

Бугунги ўйин олдидан бир қанча сайтлар ўзининг тахминий таркибларини эълон қилади. Дастлаб, “Sporting News” нашри томонидан чиқарилган таркибга тўхталсак.

“Манчестер Сити”: 

Дарвозабон: Эдерсон;

Ҳимоячилар: Аканжи, Стоунз, Диаш, Гвардиол;

Ярим ҳимоячилар: Нико, Бернарду, Де Брюйне;

Ҳужумчилар: Фоден, Грилиш, Холанд.

“Реал Мадрид”:

Дарвозабон: Куртуа;

Ҳимоячилар: Вальверде, Чуамени, Асенсио, Менди;

Ярим ҳимоячилар: Модрич, Себальос, Беллингем;

Ҳужумчилар: Винисиус, Родриго, Мбаппе.

Энди “Score 90” нашри талқинига кўра тахминий таркиблар.

“Манчестер Сити”:

Дарвозабон: Ортега;

Ҳимоячилар: Нуньес, Аканжи, Диаш, Гвардиол;

Ярим ҳимоячилар: Ковачич, Бернарду, Де Брюйне;

Ҳужумчилар: Фоден, Савиньо, Холанд.

“Реал Мадрид”:

Дарвозабон: Куртуа;

Ҳимоячилар: Вальверде, Чуамени, Асенсио, Менди;

Ярим ҳимоячилар: Камавинга, Беллингем, Себальос;

Ҳужумчилар: Винисиус, Родриго, Мбаппе.

“Манчестер Сити”га яқин манба ҳисобланган “Planet” эса қуйидагича тахмин билдирган.

Дарвозабон: Эдерсон;

Ҳимоячилар:  Ҳусанов, Диаш, Аканжи, Гвардиол;

Ярим ҳимоячилар: Ковачич, Бернарду, Де Брюйне;

Ҳужумчилар: Фоден, Савиньо, Холанд.

Дастлабки иккита нашр ҳам “шаҳарликлар” тахминий таркибида ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусановни асосий таркибга қўшмаган. Буни бир жиҳат билан боғлаб кўрамиз. Албатта, Ҳусанов бундай катта ўйинлар учун ёшлик ва тажрибасизлик қилади, деган фикр бўлиши мумкин. Беллингем, Винисиус, Родриго, Мбаппе каби тезкор футболчиларни тўхтатиб қолиш анча қийин. Аммо бошқа тарафдан олиб қаралса, Ҳусановни мана шундай катта баҳсларда майдонга тушириш, футболчининг ўзига ҳам анча ишонч бағишлайди. Айниқса, Абдуқодирдек кескин курашларга чанқоқ футболчи “шаҳарликлар” сафида бўлиши керак. Албатта, таркиб билан боғлиқ якуний қарорни Гвардиола чиқаради.

Ўйинни ўтказиб юборувчи футболчилар

Мазкур тўқнашув олдидан иккала жамоа таркибида ҳам жиддий йўқотишлар мавжуд. Дастлаб, мезбонлар “Манчестер Сити” сафида ярим ҳимоячилар, Родри ва Оскар Бобб “Этиҳад”даги ўйинни ўтказиб юборади. “Қироллик клуби” таркибида эса ҳимоячилар, Милитао, Карвахаль, Рюдигер, Алаба, Васкес жароҳат сабаб майдонга туша олмайди, 

Маълумот ўрнида, плей-оффнинг биринчи ўйини Тошкент вақти билан 12 февралга ўтар кечаси бўлиб ўтади. Жавоб ўйини эса 20 февралга ўтар кечаси ўтказилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Манчестер Сити Европа Чемпионлар лигаси Абдуқодир Ҳусанов плей-офф босқичи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг