UEFA лицензияси тугаган Анчелоттини имтиҳонга чақирди

Спорт

image

Европа футбол иттифоқи (UEFA) “Реал Мадрид” устози Карло Анчелоттидан мураббийлик имтиҳонидан ўтишни талаб қилмоқда. Бу ҳақда “Football Italia” нашри хабар берди.

Манбага кўра, Анчелоттининг мураббийлик лицензияси 2021 йилнинг 31 декабрида тугаган. UEFA агар “Дон Карло” яна жамоани бошқаришни истаса, имтиҳондан ўтиши кераклигини таъкидлаган. Қайд этилишича, Александр Чеферин бошчилигидаги ташкилот томонидан 62 ёшли италиялик мутахассисга лицензияси узайтирилгунга қадар имтиҳондан ўтиши ва тўлиқ рухсатнома олиши кераклиги ҳақида огоҳлантириш хати юборилган.

Эслатиб ўтамиз, Анчелотти 2021 йилнинг ёзида “Реал” бош мураббийи этиб тайинланган. Мутахассиснинг клуб билан шартномаси 2024 йил ўз якунига етади. Италиялик мураббий бунга қадар 2013 йилдан 2015 йилгача “Қироллик клуби”ни бошқарган ва 12 йил кутилган ЕЧЛ бош совринини қўлга киритган.

Маълумот учун, Карло Анчелотти клублар миқёсида 21 та мусобақада ғалаба қозонган.


 


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Мадрид Лицензия UEFA Анчелотти ЕЧ

Баҳолаганлар

17

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг