UEFА “Барса”нинг телеҳуқуқлар савдосининг “белига тепди”

Спорт

image

Испаниянинг “Барселона” клубига UEFА томонидан Европа Чемпионлар лигаси бўйича телевидение ҳуқуқлари бўйича бўлажак даромаддан кредит гарови сифатида фойдаланишга рухсат берилмаган. Бу ҳақда “Тhe Athletic” нашри хабар қилди.

Манбага кўра, испан жамоаси раҳбарияти бу қарордан ҳайратда қолган. UEFА ушбу қарорини клубнинг кейинги мавсумларда Европа Чемпионлар лигасида иштирок этишига кафолат бера олмаслиги билан изоҳлаган.

Клуб телевизион ҳуқуқларнинг 10 фоизини 20 йилга Америка Қўшма Штатларининг “Sixth Street” сармоявий компаниясига сотди. Орадан бироз вақт ўтиб, худди шу компания “Барселона” ТВ ҳуқуқларининг яна 20 фоизи учун 400 миллион евродан кўпроқ пул тўлади. Бу дегани Каталония клуби трансляциялардан келадиган даромадларнинг 30 фоизидан 20 йилга айрилди. Шунингдек, “Barca Studios”нинг 24,5  фоиз ҳуқуқлари 100 миллион еврога сотилган. 

Юқоридаги келишувлар “Барселона”га ёзги трансфер ойнасида фаол бўлиш имконини берди. Қолаверса, сотувлар клубдаги молиявий вазиятни бироз бўлса-да, барқарорлаштирди. Эндиликда “Барса” янги футболчиларни рўйхатдан ўтказиш ҳаракатида.

Маълумот учун, ёзги трансфер ойнасида Франк  Кессье ва Андреас Кристенсен эркин агент сифатида “Барселона” билан шартнома имзолади. Шунингдек, “Лидс” ярим ҳимоячиси Рафинья Диас 58 миллион еврога ва Роберт Левандовски “Бавария”дан ва 45+5 миллион евро эвазига харид қилинди.


Мақола муаллифи

Теглар

“Барселона” UEFА

Баҳолаганлар

35

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг