UEFA 20 та клубга санкция қўлламоқчи
Спорт
−
23 Август 2022
4213Европанинг 20 та клуби, жумладан, “Барселона” ва “Ювентус” UEFA'нинг FFP (financial fair play) қоидаларини бузганликда гумон қилинмоқда. Бу ҳақда “Тhe Times” нашри хабар берди.
Манбага кўра, UEFА ўтган мавсумда молиявий фейр-плей қоидаларини бузган 10 та жамоага нисбатан санкцияларни келаси ойда эълон қилиши кутилмоқда. Ушбу рўйхатга “Барселона”, ПСЖ, “Ювентус”, “Интер” ва “Рома” каби номдор клублар киради.
Қайд этилишича, ПСЖ ва “Марсел” ушбу иш доирасида жаримага тортилса, “Интер” ва “Рома” жарима ва трансфер чекловлари билан жазоланади. Шунингдек, “Барселона” ва “Ювентус” UEFА билан FFP масаласида музокара ўтказишдан бош тортди.
Маълумот учун, жами 20 га яқин клуб молиявий фейр-плей қоидаларини бузганликда гумон қилинмоқда. Юқоридаги номдор клублардан ташқари Лондоннинг “Арсенал” жамоаси ҳам шубҳа остида бўлиб турибди. Бироқ ҳамма клублар ҳам UEFA'га ҳисобот тақдим этмаган, шунинг учун молиявий қоидаларни четлаб ўтган жамоаларнинг сони ўзгариши мумкин.
LiveБарчаси