Уддабуронликми ёки аҳмоқлик? Тошкентда “дом” ёнидан қўшимча уй қуриб олган шахс аниқланди
Жамият
−
06 Май 2023
19876Тошкентда фуқаро кўп қаватли уй олдида ўзига қўшимча уй ва офис қуриб олгани аниқланди. Бу ҳақда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги хабар берди.
Унга кўра, фуқароларнинг мурожаатига асосан 2019 йилда қурилиши тугалланган ва давлат комиссияси томонидан белгиланган тартибда қабул қилинган Тошкент шаҳар Юнусобод туманидаги уйда ноқонуний ҳолат ўрганилди. 3-хонадон мулкдори Н.Р. томонидан ўзбошимчалик билан очиқ майдон бўлган терасса қисми ғишт билан ёпиб, яшаш жойи ва офис сифатида фойдаланаётгани маълум бўлди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан тегишли тартибда байёнома расмийлаштирилиб, ўзгартирилган жойларни аввалги ҳолатига қайтариш бўйича мулкдорга мажбурий кўрсатма берилди.
Бу каби ҳолат Тошкентда биринчи марта учрамаяпти. Аслида кўп қаватли уйлар олдидаги ердан ўзбошимчалик билан фойдаланиш қонунан тақиқланганини барча билади. Бироқ кўриб тургангиздек инсонни ҳайратга соладиган юқоридаги каби ҳолатларга дуч келамиз. Хўш, бу уддабуронликми ёки аҳмоқлик?
Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманида “Янги турмуш” маҳалласида жойлашган 2021 йил қуриб битказилган кўп қаватли турар-жой биносининг том қисмида ноқонуний равишда қўшимча уй қурилгани аниқланди.
Нурмуҳаммад Файзуллаев
LiveБарчаси